Мақола топилди: 16 та

1.Шавкат Мирзиёев: хотин-қизлар учун алоҳида поликлиника ташкил қилишимиз керак!

Аёлларимиз иболи, ҳаёли. Баъзи масалаларда шифокорга бориб дардини бемалол айтавермайди. Шу боис хотин-қизлар учун алоҳида поликлиника ташкил қилишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари.


2.Наманганда "Дамас"лар камайиши кимларга малол келди?

Кейинги пайтларда «Дамас»чилар дастидан Наманган кўчаларида қатнов чидаб бўлмас даражада издан чиқди. Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас» соҳиблари  битта-яримта юриб турган автобусларни-да маршрутдан «сиқиб» чиқара бошлаган эдилар.


3.Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. 


4.Самарқанд дунёнинг энг машҳур сайёҳлик масканлари рўйхатида
Euromonitor тадқиқот ташкилоти мутахассислари дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлари рўйхатини эълон қилишди. Бу рўйхатнинг биринчи поғонасидан Гонконг жой олди. 2016 йил давомида ушбу шаҳарга 27 миллиондан ортиқ жаҳоннинг турли мамлакатлари фуқаролари ташриф буюришган.

5.Ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси иш бошлаб ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга бўладиган пайт келди

 Президентимизнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида ўз саҳифаси мавжуд.  Балки вазирлар ва ҳокимлар ҳам ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўладиган пайт келмадимикан?


6.Махфий хизмат раҳбари Анқарага не юмуш билан борди?

Яқинда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео Туркия раҳбарияти билан музоркаралар олиб бориш учун Анқарага келди. Бу Доналд Трамп маъмурияти юқори мартабали амалдорининг Туркияга биринчи ташрифи бўлди.


7.ИШИД ўз мағлубиятини тан олди. Бағдодий Мосулдан қочиб кетди

ИШИД террористик гуруҳининг сардори Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мағлубиятини тан олиб, мурожаат этган. Сўнгги кунларда расмий Ироқ ҳарбийларининг назоратига ўтган Ниневия осмони узра қонли тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.


8.Миннатли нон

Ўша пайтдаги азобли кечмишимни ўз танидан ўтказмаган инсон тушуна олмайди. Ўзига тўқ, мағрур инсонлар тоифаси ночорлар, уларнинг тили билан айтганда “текинхўр, сиғиндилар” ҳақоратлардан йиғлаганини, таҳқирлардан титраганидаги заифлигини кўриб, буларни истаганча хўрлаш, топташ мумкин, улар кўникиб кетаверади, деб ўйлайдилар.


9.Ўзбекистонда 24 соат газ ва электр таъминотининг йўли бор! Газ таъминотига хусусий сектор жалб этилмоқда

Биз ахборот порталимиз орқали бундан уч ой бурун "Ўзбекистонда 24 соат газ ва электр таъминотининг йўли бор!" номли мақола эълон қилгандик. Бу муаммони ечиш учун тизимга хусусий секторни жалб этиш таклифи ўртага ташланганди. Ниҳоят бу борад амалий ишлар бошланди.


10.Белоруссия раҳбарини чув туширган ўзбекни танийсизми?

 кимсан Белоруссия Ижроия Қўмитаси раисини олдига кириб, ўзини Ўзбекистон Ижроия Қўмитаси раиси эканига ишонтиради. “Ҳамкасби”нинг поездда пулларини олдириб қўйганига ишонган Белоруссия раҳбари эса дарров Москвадаги Ўзбекистон ваколатхонаси билан боғланиб, ўша давр пулида 500 рубл жўнатилишига эришади.


11.Муҳаммад Исмоил: ОЙГА ОСИЛГАН БАЙРОҚ

Агар биз бугун Шароф Рашидовни фақат қоғоздагина эмас, қалбимизда ҳам оқламасак бу ҳолат, бошимизга тушган ва тушадиган ана шундай кўргуликларга ҳали ҳамон рози эканлигимизни англатаверади.


12.Чустдаги хусусий тиббиёт даражасига дунёнинг катта шаҳарлари ҳавас қилса арзийди!

Бугун Чуст мавжуд хусусий тиббиёт масканлари сони бўйича кўплаб вилоят марказларига етиб олди.


13.Маъруфжон Мўминов: Сайрам ва Туркистонга қилдик сафар...

Сафаримиз "Авесто"да тилган олинган, тарихи 3 минг йилни ўз ичига оладиган Сайрам шаҳрида бошланди.


14.МИБ: Мурожаатларингиз эътиборсиз қолдирилмайди

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма келиб тушган 9651 та мурожаатлардан 8797 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг 3616 таси қаноатлантирилди, 140 таси рад этилди, 5041 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 52 таси тегишлиги бўйича бошқа идора ва ташкилотларга юборилди.


15.МИБ Наманган вилоят бошқармаси: Тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида

Айни вақтда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан энергия ресурслари, қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ҳамда олдини олиш, шунингдек суд ҳужжатлариинг ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.


Биз Twitterда