Мақола топилди: 23 та

1.ТИВ ҳудудларда консуллик бўлимларини очади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни «Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ва Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 


2.Ўзбекистон – Қирғизистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 24 декабрь куни амалий ташриф билан Самарқандга келди. 


3.Канада, АҚШ ва Мексика футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилади

КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальянининг айтишича, Канада, АҚШ ва Мексика футбол мутасаддилари келгуси йили учрашиб, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш масаласини муҳокама қилишади.


4.ХИТОЙ КОМПАРТИЯСИ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА!

Хитой компартияси раҳбари Си Дзиньпиннинг 2014 йил октябридаги мамлакат футболини ривожлантиришни тезлатиш тўғрисидаги фармонидан сўнг қисқа вақт ичида Хитой клублари ўз сафларига Тевес, Оскар, Халк, Оби Микель, Аҳмедов каби футболчиларни қўшиб олишди. 


5.Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг  фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5 тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, ушбу туман мисолида фермер хўжаликлари ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ишга қабул қилишига қарор қилинди. 


6.Мирзиёев Назарбоевни сиёсий ислоҳотлар сари етаклади!

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда президент, ҳукумат ва парламент ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.


7.Ўзбекистонда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш вақти келди!

Собиқ Иттифоқ ҳудудида турли қуролли тўқнашув ва қарама-қаршиликлар юз бераётган ғоят мураккаб шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларига асос солингани, ҳеч муболағасиз айтиш мумкин, ёш давлатимизни қуриш жараёнида ҳал этилган буюк вазифалардан бири бўлди. 


8.Астана яшилликка бурканади

Шаҳарда бир неча хиёбонлар барпо этиб, пойтахтни кўпмарказли мегаполисга айлантиришга келишиб олинди. Режага кўра Астананинг турли туманларида 17 та боғ ва хиёбон қуриш кўзда тутилган.


9.Хитой аҳолисини Марсга жойламоқчими?
Марсда катта текширувни амалга ошири-лади. Марс сайёраси жисмлари намунаси Ерга жўнатилади. Сайёра таркиби, атроф-муҳити тадқиқ қилинади. Бу ўрганишлар муваффақиятли чиқиб, Марсда яшаш имкони бўлса, Хитой аҳолисининг ярмини ўша ерга жойлашдан ҳам тоймайди.

10.Порошенкодан янги "қўшиқ": Украина НАТОга кириш учун референдум ўтказади

Ўзини қурбонлик бўлаётганини тушуниб етган Украина президенти НАТОга аъзолик масаласини қайта кўтариб, Россияни Украинага нисбатан кескин чоралар кўришга ундамоқчига ўхшайди.


11.Махфий хизмат раҳбари Анқарага не юмуш билан борди?

Яқинда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео Туркия раҳбарияти билан музоркаралар олиб бориш учун Анқарага келди. Бу Доналд Трамп маъмурияти юқори мартабали амалдорининг Туркияга биринчи ташрифи бўлди.


12.Автобусда юриб, шаҳарни пиёда кезган Сирдарё ҳокими нималарни кўрди?

Дилимда тугиб юрган гапларни мен айтсам, сизларнинг ҳам сўзларингизни тингласак, бу учрашувимиз, мулоқотимизни бир катта тадбир олдидан бўлиб ўтадиган масалаҳатдай ташкил қилсак, деган истак билдирардим


13.Россия МДҲ мамлакатлари билан визасиз тартибни қайта кўриб чиқадими?

Россия президенти Владимир Путин икки кун ичида Марказий Осиёнинг учта республикасида бўлди. Кеча Бишкекда қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бир кун олдин эса Алмати ва Душанбеда бўлишга улгурди.


14.Ўзбекистон ва Туркия қиймати 1 млрд. доллардан ортиқ шартномалар имзолади

Ҳар икки томон тегишли соҳа ва компания вакилларининг Истанбул ва Анқарадаги ишчи учрашувлари ташкил этилиши натижасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.


15.Шотландия мустақиллик учун курашни бошлади

Биз бутун Европа оиласида қолишни истаймиз. Инглизларнинг сиёсий амбициялари туфайли, шотланд халқи ўз истакларини қурбон қилишни истамайди. Бизнинг ўз сўзимиз ва ўз ҳуқуқларимиз бор.


Биз Twitterда