Мақола топилди: 38 та

1.Наманганда «Трофи кубоги» старт олди

Наманганда Гандбол бўйича  Халқаро «Трофи кубоги» мусобақасининг Марказий Осиё саралаш босқичи старт олди.


2.Ҳасанбой Дўсматов «Йилнинг энг яхши боксчиси» соврини билан тақдирланди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов 2016 йилнинг энг яхши боксчисига аталган Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) совринини қабул қилиб олиш учун 18 декабрь куни Швейцарияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 


3."Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига "Севилья" чек қўйди

“Реал” барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича “Барселона” рекордини янгилаганди.  Ҳозирга қадар ҳеч бир клуб 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия соҳиби бўлмаган.


4.Ниқобланган Ривалдо ўз маҳорати билан "Барселона" ишқибозларини ҳайратда қолдирди

2008-2010 йиллар давомида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафида тўп сурган ва икки бор Ўзбекистон чемпиони бўлган Ривалдо "Барселона" ишқибозлар билан ўтказилган учрашувда ўзга қиёфа ва номда иштирок этиб, барча ҳайратда қолдирди. 


5.Осиё кубоги-2019: қўшниларимиз БАА йўлида ким билан ўйнашади?

2019 йили БААда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаларининг охирги босқичи қурьа ташлаш маросими эртага, 23 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.


6.АҚШ Ўзбекистонни "террорчи давлат" дейишга давом этмоқда. Биринчи очиқ эътироз VODIYMEDIAдан!

Ўзбекистон номини қораланишига қаттиқ эътироз билдирамиз ва бу борада АҚШ ҳукуматидан объектив муносабат кутиб қоламиз.


7.Хитой клуби Рунига ҳафтасига миллион фунт таклиф этди

Хитой клубларидан бири 31 ёшли Уэйн Рунига ҳафтасига бир миллион фунт-стерлинг (1,15 миллион евро) маош таклиф қилди. Агар Руни Хитойга ўтишга рози бўлса, у сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.


8.Осиё Кубоги-2019: Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг йўли осон бўлди

Бугун, 23 январь куни 2019 йили БААда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаларининг охирги босқичи қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 


9.Бранислав Иванович "Челси"дан "Зенит"га ўтди

Тўққиз йил давомида Лондоннинг "Челси" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали ҳимоячи Бранислав Иванович фаолиятини яна Россияда давом эттиради.


10.Ўзбекистон Дэвис кубогини Жанубий Кореяга қарши бошлаяпти

 Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашуви 3-5 февраль кунлари Сеулдан 240 км узоқликдаги  Шимолий Кёнсандо шаҳрида,  “Gimcheon Sports Town” теннис кортларида бўлиб ўтади.


11.Истомин енгди, Файзиев ютқазди: Жанубий Корея - Ўзбекистон ҳозирча 1:1

Яккалик баҳсларини Хён Чон билан Санжар Файзиев бошлаб беришди. 5 сетдан иборат тенг курашлар остида муросасиз ўтган учрашувда кореялик теннисчи 3:2 (6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 6:0) ҳисобида ғалаба қозонди.


12.Жанубий Корея - Ўзбекистон : 1:2, олдиндамиз!
Умумий ҳисоб ҳозирча бизнинг фойдамизга 2:1! Қолган учрашувлар эртага давом этади.

13.Астанага "Реал" билан "Барселона" келаётир! Тошкентгачи?

Қозоғистон футболи Европада ўз ўрни ва ҳурматига эга бўлиб бормоқда. Мамлакат футбол инсфраструктурасининг тобора ривожланиб бораётгани хорижий мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Айни пайтда Астана УЕФАнинг нуфузли мусобақасининг муҳим ўйинини ўтказишга даъвогарлик қилиб турибди.


14.Анатолий Тимошук футболчилик фаолиятини якунлади

Узоқ йиллик фаолиятида давомида Анатолий “Волинь”, “Шахтёр”, “Зенит”, “Бавария” ва “Қайрат” клубларида тўп сурди. Чемпионлар лигаси (2012/13), УЕФА кубоги (2007/08) мусобақалари бош совринларини қўлга киритди Уч карра Украина чемпиони (2001/02, 2004/05, 2005/06) ва кубоги (2000/01, 2001/02, 2003/04) соҳибига айланди. Икки марта Россия (2007, 2014/15) ва Германия (2009/10, 2012/13) чемпионатларида ғолиб бўлди.


15.Руни Хитойга бормайди! Каннаварога эса Руни тўғри келмайди!

Биз ҳақиқатдан ҳам Руни билан гаплашдик, лекин бу оддий суҳбатдан бошқа нарса эмас. У бизнинг ўйин услубимизга тўғри келмайди. Обамеянгни олмоқчи эдик, афсуски “Боруссия” таклифларимини қатъий рад этди.


Биз Twitterда