Мақола топилди: 32 та

1.ОҚҚУШ, ЧЎРТАНБАЛИҚ ВА ҚИСҚИЧБАҚА Эски масалга янгича нигоҳ

Алқисса, ўша учлик – Оққуш, Чўртанбалиқ ва Қисқичбақа урина-сурина ҳаракат қилишса-да, аравани жойидан силжита олишмабди. Лекин ўлгудай чарчаб, ҳолдан тойишибди. Шунинг учун бир оз дам олишга қарор қилишибди. Уларнинг ҳар бири ўз хаёлларига чўмиб ўтирар экан, тўсатдан Оққуш сўраб қолибди:


2.Ухлолмаяпсизми? Унда диққат билан ўқинг!

Мутахассислар фикрига кўра, пайпоқ билан ётиш афзалроқ, қизғиш нур эса инсонни тинч ётишига, оромига ижобий таъсир кўрсатади.


3.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак

Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат. 


4.ҒАЙРИОДДИЙ СМС ЁҲУД ЎЗИНГИЗНИ ТАНИЙСИЗМИ?

Бугунги тараққиёт асрида техника ютуқларидан фойдаланишда мислсиз ютуқларга эришаётган халқимизга “СМС” йўллашга қарор қилдик. 


5.Ўзбекистонда 24 соат газ ва электр таъминотининг йўли бор!

Табиий ресурсларни ишлаб чиқаришни бўлмаса ҳам, уларни аҳолига етказиб беришни хусусий бизнесга топшириш пайти келди!


6.Қозоғистон Ўзбек автомобилини йиғишга бошлаяпти!
Қозоғистоннинг Кустанай вилоятидаги  «СариаркаАвтоПром» заводи Ravon маркаси остидаги, янги типдаги Nexia машиналарини йиғишга бошлаяпти.

7.Асал соғлиқ учун зарар!

Асалнинг таркибида мавжуд бўлган фруктоза ортиқча вазн йиғиш, ичак касалликлари, жигарни зарарланиши эҳтимолини глюкозага нисбатан кўпроқ оширади


8.Малика Дианага Лондонда ҳайкал ўрнатилади

Онамизнинг вафот этганига 20 йил тўлди. Ҳайкал бунёд этиш орқали унинг Бирлашган Қироллик ва бутун дунёга кўрсатган ижобий таъсирини тан олишнинг айни вақтидир. Биз ёдгорлик мажмуасини Кенсингтон саройида барпо этамиз.


9.Японлар олтин олиш йўлини топишди

Аҳолининг ихтиёрий тарзда яроқсиз бўлиб қолган эски смартфонлар ва бошқа уй-ашё анжомларини топшириши натижасида ташкилий қўмита 8 тонна металл йиғишни режалаштирмоқда. 


10.Рио-де-Жанейро карнавалга икки ҳафта қолганда полициячиларсиз қолиши мумкин

Маҳкамаларнинг эшигининг тагига полиция ходимларининг турмуш ўртоқлари уч-тўрттадан бўлиб ўтириб олган ҳолда тўсиқ барпо этишган. Бир қарашда бу тўсиқни бир зарбада бузиб ўтса бўлади. Лекин ҳеч ким ҳамкасбларининг хотинига қўполлик қилишга қўл урмайди.


11.Бўларкан-ку: Газ учун тўловларни йиғиш тизими хусусий бизнесга бериляпти!

Сайтимизда 20 январь куни "Ўзбекистонда 24 соат газ ва электр таъминотининг йўли бор!" сарлавҳали мақола чоп этгандик. Мақоламизда “табиий ресурсларни ишлаб чиқаришни бўлмаса ҳам, уларни аҳолига етказиб беришни хусусий бизнесга топшириш пайти келди” деб бонг ургандик.


12.Наманганлик тадбиркор 500 гектар ерга помидор экмоқда! Йиллик экспорт – 10 миллион доллар, 3000 дан зиёд янги иш ўрни!

Лойиҳамизнинг ютуғи шунда эдики, бу миқдорда бизга ер берилган тақдирда йилига 10 миллион АҚШ долларилик экспортни амалга оширишни кафолатлагандик.


13.Меркелми ёки Шульц?

Бир нарса аниқ: Германияда сайловчилар кайфияти кескин ўзгараяпти. Аммо Меркел фойдасига эмас.


14.Электрон ҳукумат бюрократия кушандаси

Электрон ҳукумат бу ҳукуматнинг тўлиқ шакли эмас, балки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, давлат ахборотлари ва хизматларини кўсатиш фаолиятидир. Бу тизим давлат тузилмаларини бошқаришни, давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш орқали бизнес-жараёнларни самарали ривожлантиришни таъминлайди.


15.Бабаян, чиқиш у томонга: Буёғига мураббийни алмаштирмаса бўлмайди!

Гапнинг пўскалласи, Хитойдан хаёл этиб бўлмайдиган армуғон келиб турган пайтда, Суриядан енгилсак, унда бу – Самвел Вячеславович ҳолатни тўғри баҳолаб, ўзига реал баҳо бериб, кўч-кўронини терма жамоадан йиғиштириши керак дегани.


Биз Twitterда