Мақола топилди: 32 та

1.Тинчликнинг буюк ҳимоячиси

Бу йилги сентябрь ғариброқ келди. Олтин нисбати берилувчи фаслнинг ҳароратию шашти кўзга кўринмади... 
 


2.Юртимизда тўртта янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш учун эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади.


3.Камилов ва Драганов: Долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси

Тожикистон ва Афғонистон чегараси атрофида кўп сонли террорчилик гуруҳларининг тўпланаётгани ҳам ушбу мамлакатларни хавотирга солмай қўймади. Матбуотдаги охирги хабарларга кўра, Афғонистон шимолида 10 мингга яқин жангарилар тўплангани тўғрисида маълумотлар бор. 


4.Дунёнинг энг гўзал дарёлари
Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси дунёдаги 14 та энг чиройли дарёлар рўйхатини тузиб чиқди. Дарёларни баҳолашда уларнинг ташқи кўриниши, экологик ҳолати, сайёҳлар орасида оммабоплиги каби жиҳатлардан фойдаланилган.

5.Бизга экологик жонкуяр бошқарувчилар зарур

Иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ривожланишини табиий муҳит мувозанатига салбий таъсир кўрсатмасдан бошқара оладиган мутахассисларга эҳтиёж жуда катта.


6.Ўзбекистонда Рамсар конвенцияси доирасида нима иш қилинди

Олимлар, мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида ҳудудларда мунтазам равишда мониторинг ва кузатув ишлари ўтказилаётир.


7.Чад кўлини сақлаб қолиш учун 50 млрд. доллар керак

Нигерия ва Чад ҳукумати юқори суръатларда қуриб бораётган Чад кўлини сақлаб қолиш учун халқаро ҳамжамиятдан 50 миллиард доллар маблағ сўраб мурожаат қилди.


8.Ўрмонларни асрайлик, бу инсоният наслини сақлайди

Бир йилда сайёрамизда 120 000 -150 000 квадрат километр ўрмонлар кесилиб, хариталардан ўчирилиб борилади. Бу эса ҳар дақиқада 48 футбол майдонига тенг ҳудуд йўқликка равона бўлади дегани.


9.Ашхободда Ravon бренди тақдимоти ўтказилди

Маросимда Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 моделлари намойиш этилди. Ишлаб чиқарувчи компания вакили автомобиллар жаҳон стандарти ва экологик талабларга жавоб беришини, кондиционер, рул гидрокучайтиргичи билан жиҳозлангани, тежамкор эканлигини билдирди.


10.Туркманистон-Ўзбекистон кенгайтирилган музокаралари якунланди ва икки томонлама шартномалар тантавор руҳда имзоланди

Ҳар икки давлат раҳбарлар иштирокида 2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Шартномаси, темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш Меморандуми, 2017-2019 йилларад ижтимоий-маданий ҳамкорлик Дастури,  Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликларининг 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик дастури бўйича келишувлар имзоланди.


11.Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади

Шавкат Мирзиёев шу ерда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорик жамияти томонидан собиқ “Бухоротекс” АЖ негизида ташкил этиладиган “Индорама Индаст ЛТД” Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонаси лойиҳаси билан танишди. Бухоро вилоятида етиштирилган пахта толасини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхона ишга тушгач 400 га яқин иш ўрни яратилади.


12.68,3 миллиард сўмга Бухорода 1,2 гектар майдонлик музей қурилади

Президентимиз Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳасини кўздан кечирди. Бухоронинг қадимий обидаларини қамраб олган кичик ҳалқа йўлини бунёд этиш, йўлакларга мармар ва ишлов берилган тошлар ётқизиш, маҳаллий ва чет элик инвесторлар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратиш юзасидан зарур топшириқлар берилди. 


13.Ассалом, Умаршайх, ассалом, Ахси!
Бугун ахсиликлар қувончи чексиз. Гарчи шоҳ анча хотиржам бўлсада нигоҳларида ички бир нотинчлик, безов-таланиш зуҳурланган. Бир учи тепага кўтарилган тўрт ўрамали оппоқ салла. Дасторпеч чирмаган мўғулча бўрк. Оқ зарҳалли чопон. Бу тасвир Умаршайхнинг ҳақиқатга яқин қиёфаси. 

14.Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти бўйича дунёда кучли ўнликда. Бухоро "Гала-Ривер"и йилига 6 минг тонна узум қайта ишламоқда

Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи ўн давлатдан биридир. Бухородаги битта корхонанинг ўзи ўтган йили Қозоғистон ва Россияга 1 миллион 700 минг долларлик узум шинниси экспорт қилди. Жорий йилда бу кўрсаткич 2,5 миллион долларга етказилиши режалаштирилган.


15.Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилади?

Депутатлар унда бир қатор қонунлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчаларни муҳокама қилишган. Маълумотларга кўра, Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111, 112-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.


Биз Twitterда