Мақола топилди: 8 та

1.Шеърларда Наманган мадҳи!
Нолаи оҳи Машраб, Ҳур ўғли шоҳи Машраб. Бир ўғли шоир Усмон, Намангон бу, Намангон.

2.Исҳоқхон Ибратнинг аждодлари ва авлодлари

Улуғ аждодимиз Ибрат тахаллусини ўзига бежиз танламаган экан. Унинг Ватан ва юрт тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда десак, адашмаган бўламиз.


3.Наманганда янги ташкил этилган Машраб хиёбонига унинг ҳайкали ўрнатилди

Ҳайкални ўрнатиш ва уни пардозлаш ишларига Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборов бошчилик қилмоқда.


4.Афғонистонда Бобораҳим Машраб қабри устида янги мақбара барпо этилмоқда!

Ўтган вақт давомида ўзига хос меъморий ечимга эга мустаҳкам мақбара биноси қурилди. Қишни Машраб бобомиз қабри қор ва ёмғирсиз ўтказди. Ушбу иншоотда қурилиш ишлари ўтган йили тўла якунланмагани боис, шу йил баҳоридан эътиборан бино косметик пардозлаш ва атрофини ободонлаштириш ишлари бошланиш арафасида турибди.


5.Наманганда Наврўз насими

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров имзоси билан тасдиқланган “Байрам сайилларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ айнан 21 март куни вилоят марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида, “Бобораҳим Машраб”, “Камолот”, “Кичкинтойлар” боғлари ҳамда янги барпо этилган “Уч фаввора” хиёбонида сайиллар ўтказилди.


6.Миллий қадриятларимиз акс этган сайил

ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаоллари айни шу мақсадни қўллаб-қувватлаган ҳолда Наврўз арафасида хайрли ташаббусни илгари сурди.


7.Беназир овоз соҳиби Комилжон Отаниёзов таваллудига 100 йил. Қалбларда мангу қолган наволар

Ортиқ Отажонов устозининг сўнгги кунларини эслар экан, ҳофизни даволаган машҳур кардиолог Катсеновичнинг «Комилжоннинг кўп аъзолари хаста бўлсада, юраги бақувват экан, бундай қувватли юрак камдан-кам одамда бўлади», деган гапларини эслайди. Илоҳий ашулаларни ижро этиш учун илоҳий куч керак. Оллоҳ Комилжонни айни ана шу илоҳий куч билан сийлаган.


8.Бўка, Паркент, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг 4 та туманига янги ҳокимлар тайинланган. Вилоят матбуот хизматининг хабар қилишича, Бўка, Паркент, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларида ҳокимлар ўзгарган.


Биз Twitterда