Жамият

Наманган вилоятида чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган 31 та янги махсус автотранспорт воситаси иш бошлади

Наманган вилоятида чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган 31 та янги махсус автотранспорт воситаси иш бошлади

Чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган ушбу автомобилларнинг 20 таси Наманган шаҳри учун, қолганлари туманларга ажратилди. Уларнинг ҳар бири газ ёрдамида ҳаракатланиш учун мослаштирилган.


Наманган шаҳрида Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган мусиқали ва ранг-баранг чироқли байрам арчаси очилди

Наманган шаҳрида Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган мусиқали ва ранг-баранг чироқли байрам арчаси очилди

Муҳтарам Юртбошимиз баҳорнинг илк кунида Наманганга қилган ташрифлари чоғида “2019 йил Наманган йили бўлсин” деб тилак билдиргандилар. Йил давомида бу номга лойиқ бўлиш учун барча наманганликлар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдик. Албатта, қилган меҳнатларимизга баҳони Муҳтарам Президентимиз ва халқимиз беришади. Бироқ бугун йил сарҳисобини қилганимизда, деярли барча соҳаларда республикамизда энг юқори кўрсаткичларга эришганимизни қайд этсак бўлади.


Истеъмолчилар ҳуқуклари таъминлангандагина хизмат ва маҳсулот сифати ортади

Истеъмолчилар ҳуқуклари таъминлангандагина хизмат ва маҳсулот сифати ортади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмалжон Абдуллаев ўз сўзида истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилишини олдини олиш ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш йиғилган ташкилотларнинг ўзаро муштарак мақсади бўлиши кераклигини қайд этиб ўтди.


Наманганда 35 кунлик чақалоқ савдоси жинояти туғруқхонада содир этилмаганлиги аниқланди

Наманганда 35 кунлик чақалоқ савдоси жинояти туғруқхонада содир этилмаганлиги аниқланди

Она ва боланинг саломатлиги яхши бўлгани сабабли 2019 йил 6 ноябрь куни она фарзанди билан шифохонадан уйига кетган. Туғруқ мажмуасининг келиш-кетишни қайд этиш дафтарига чақалоқнинг туғилганлик гувоҳномаси кичик рақами №4350, катта рақами 0021962 билан қайд этилган. Чақалоққа Ғуломжон деб исм қўйилган.


Ислоҳотлар қўшимча масъулият юклайди: Наманган вилояти отин ойилари сарҳисоб йиғилиши

Ислоҳотлар қўшимча масъулият юклайди: Наманган вилояти отин ойилари сарҳисоб йиғилиши

Аёллар, хотин-қизлар билан ишлашда отин ойиларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда бу жараёнга берилаётган катта эътибор ўз самарасини берилмоқда. Айни пайтда Наманган вилояти 371 нафар расмий отин ойилар фаолият кўрсатиб, аёл ва қизларимизнинг диний ва дунёвий билимларини оширишда, уларга тўғри йўл кўрсатишда фаоллик иш олиб бормоқдалар.


Бухоро 2020 йилнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Бухоро 2020 йилнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Ушбу оламшумул воқеа хорижда юртимизга бўлган қизиқишни янада оширади. Бу муносабат билан мамлакатимизда мазкур шарафли эътирофга бағишланган, йил бўйи давом этадиган илмий-амалий, маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.


Британиянинг The Economist нашри Ўзбекистонни

Британиянинг The Economist нашри Ўзбекистонни "Йил мамлакати" деб эълон қилди

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади


Ёпиқ матбуот билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди

Ёпиқ матбуот билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди

У бугунги матбуотимизга эркин, очиқ деб баҳо берди ва орқага йўл йўқ эканлигини айтмоқда. Унинг айтишича, “Ёпиқ матбуот билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди“. Бу худди лего ўйинчоқларини ясаётганда ўртада қолиб кетадиган бўшлиққа ўхшайди. Бундай бўшлиқ устига ислоҳотларни қуриб бўлмайди, дейди.


Президент Вакиллар палатасида учрашув ўтказди

Президент Вакиллар палатасида учрашув ўтказди

Давлатимиз раҳбари Вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. 


Косонсой туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Косонсой туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

17 декабрь куни Халқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг 58-сессияси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва раҳбарлари иштирок этишди.


Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифини бошлади

Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифини бошлади

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.


Уйчи туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

Уйчи туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

Боғча ўрнида эски масжид биноси бўлиб, у бир неча йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан қаровсиз аҳволга келиб қолганди. Вилоят бюджетидан 600 млн. ҳамда туман бюджетидан 480 млн., жами 1 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.


"Ўн бир Аҳмад" зиёратгоҳида хайрли ишга қўл урилди

Ушбу зиёратгоҳ ҳақида турли ривоятлар бор. Баъзилар, мазкур зиёратгоҳ Ислом оламининг турли гўшаларида ва турли йилларда яшаб ўтган ўн бир Аҳмадлар номи билан аталувчи тасаввуф илмининг йирик намоёндалари бўлган шайхлар ҳурмати учун тикланган зиёратгоҳ дейишса, баъзилар фиқҳ ва тариқат аҳли вакили Ўн бир Аҳмад ҳазратларининг қабрлари дейишади.


Сайлов участкасидаги камчиликлар бартараф этилди

Сайлов участкасидаги камчиликлар бартараф этилди

Қораполвон қишлоғидаги маданият марказида жойлашган 704-сайлов участкасида овоз бериш кабинаси 4 та ўрнига 3 та қўйилгани, дам олиш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш хоналари, овоз бериш зали совуқлиги, ҳар қанча ёқилғи ёқилсада хоналарни иситиб бўлмаётгани ҳақида танқидий мулоҳаза юритилган.


"Янги Ўзбекистон — янги сайловлар" миллий акцияси кўтаринки руҳда ўтди

Тўрақўрғон шаҳридаги маданият саройида ташкил этилган тадбирда сўз олган Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов ушбу миллий акция фуқароларнинг эътиборини муҳим сиёсий жараёнларга қаратиш, хабардорлигини ошириш, мамлакатдаги ўзгаришларга даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, уларнинг фаол фуқаролик позицияларини намойиш этишга чорлашда муҳим ўрин тутишишини таъкидлади.


Наманган шаҳрида дарахт экиш акцияси ўтказилди

Наманган шаҳрида дарахт экиш акцияси ўтказилди

Бунда шаҳар иқлимига мос чидамли кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳардаги 22 та кўчанинг 54 километрлик ҳудудига 14 мингга яқин манзарали дарахтлар, жумладан ипак акацияси, лола дарахти, оқ қайин, дуб, мажнунтол, элдор қарағайи, япон сафураси бурама тол, каштан каби ноёб кўчатлар экилди.


Кореянинг Жонгбу университети Наманганда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда

Кореянинг Жонгбу университети Наманганда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда

Фаолиятимизни бошлашимиз учун бизга бино зарур. Агар шундай имконият бўлса, уни жиҳозлаш, таъмирлаш, мослаштириш ишларини бошлаймиз. Ёки бўлмаса вақтинчалик бинода туриб, ўзимиз учун бино қуриш ишларини бошлашимиз ҳам мумкин. 2020 йил сентябрь ойидан эътиборан талабаларни қабул қилиб, ўқитишни бошлаш ниятимиз бор. Биз ахборот технологиялари, автомобиль муҳандислиги, саноат дизайни, туризм ва меҳмонхона менежменти ва корейс тили ва адабиёти йўналишлари бўйича таълим берамиз.


Наманган – Томск ҳамкорлиги янги босқичда

Наманган – Томск ҳамкорлиги янги босқичда

Томск тумани раҳбари Александр Терещенко Наманган ва Томск алоқалари узоқ тарихга бориб тақалишини таъкидлади. “Сафарга чиқишимдан аввал бир ҳужжатни ўргандим. Наманган ва Томск вилоятлари раҳбарлари 1990 йилда ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашган экан. Бизда кўплаб ўзбек тадбиркорлари фаолият юритишади. Улар ўзларининг ҳалоллиги ва бир сўзлилиги туфайли раҳбарларнинг ва маҳаллий аҳолининг ҳам ишончини қозонганлар.


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ: Барча ўқув муассасаларида 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилади

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ: Барча ўқув муассасаларида 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.


Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди

2018 йил 31 июлдан буён Мухаммад Хайдаров Наманган вилояти ҳокимлигининг Аҳборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.


Биз Twitterда