Ўзбекистон Марказий банки раиси Муллажоновга Ҳожизодаев ўринбосар этиб тайинланди

«Трастбанк» бошқаруви раиси сифатида 2010 йилдан буён ишлаб келаётган Шерзод Ҳожизодаев Президент фармони билан Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Шерзод Ҳожизодаев 1973 йилда туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида (1996-2006) турли лавозимлар ишлаган.  2006-2008 йилларда «Асака» банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимларда ишлаган. 

Биз Twitterда