Ўзбекистонда туристик инфратузилмани Европа стандартларига кўтариш учун 55 миллиард доллар сарфланади

 
Ўзбекистоннинг Италиядаги муваққат ишлари вакили Рустам Қаюмов, 16 октябрь куни Милан Савдо Палатасида бўлиб ўтган бизнес форумда, Ўзбекистон томонидан сармоядорларга яратилган имкониятлар ҳақида гапираркан, Ўзбекистонда туристик инфратузилмани Европа стандартларига кўтариш учун 55 миллиард доллар сарфлашни режалаштираётганини билдирди. Бу ҳақда Италиянинг Travel Quotidiano нашри хабар қилади.
“Туристик инфратузилмани яратиш ва мавжуд қисмини модернизация қилиш учун йўналтириладиган бу сармоя фақат Самарқанд ва Бухоро каби машҳур туристик ҳудудларга эмас, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан Фарғона водийсида туристик маконларда шароитларни Европа талабларига мослаштириш учун сарфланади” деган Рустам Қаюмов,“бундай йирик дастурни амалга оширишда бизга итальян туризм соҳасининг тажрибаси, айниқса меҳмонхона бизнесини йўлга қўйишдаги билимлари асқотади” деб таъкидлади.

Биз Twitterда