Ёш қиз ва аёлларнинг Сингапурга боришлари мушкуллашди

Article

Сингапур ҳукумати 30-31 ёшгача бўлган турист қиз ва аёлларга нисбатан виза талабларини кучайтирди.

Ёш қиз ва аёл саёҳатчилар томонидан мамлакат ҳудудида  ноқонуний ҳаракатларнинг кўпайиб кетгани бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Lenta.ru. Лекин айнан қандай қоидабузарликлар назарда тутилаётгани аниқ айтилмаган.

Энди нозик жинс вакилларидан Сингапурда нима қилишлари, қаерларга боришлари, саёҳат муддати ва улардаги мавжуд маблағ ҳақида маълумот талаб этилади. Шунингдек, саёҳатчи қиз ва аёллар ойлик иш ҳақи, лавозими, таътил берилгани тўғрисида иш жойидан маълумотнома ҳам  тақдим этишлари лозим.  

Агар талабгор ишламаса, у банк ҳисоби ҳолати ҳақида ҳужжат тақдим этиши лозим.  Талаблар  кучайгани боис бу тоифа фуқароларга визани расмийлаштириш муддатлари ҳам узайиши мумкин.

Бошқа саёҳатчилардан Сингапурга кириш учун суратли анкета, паспорт нусхаси ва қайтиш чиптаси мавжудлиги талаб этилади. Шунингдек, меҳмонхонада жой банд этилганлиги,  мамлакат фуқароси ёки Сингапурда рўйхатдан ўтган компания таклифини тасдиқловчи ҳужжатни ҳам тақдим этиш лозим.  

Сингапурда  паспорт назоратидан ўтиш тартибда ҳам ўзгартирилди. Энди ташриф буюрувчи саёҳатчилардан аэропортда мамлакатга кириш  ва чиқиш олдидан бармоқ излари олинади. Бу янгилик олти ёшдан юқори бўлган барча тааллуқли.  


Биз Twitterда