Ўғирланган смартфонни топса бўлади!

Дейлик, смартфонингизни йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйдингиз. Хўш, нима қиласиз? Агарда аввалроқ унга смартфонни топишга ёрдам берувчи махсус дастурларни ўрнатиб қўйган бўлсангиз – ҳали умид бор. hi-tech.mail.ru сайти ўғирланган смартфондаги шахсий маълумотларни қандай ҳимоялаш ва унинг ўзини топишга оид маслаҳатларни бериб ўтган.
Ўғрилар ҳақида
Ёдда тутинг: агар смартфонингизни қўлга киритган шахс қурилмаларни яхши тушунадиган бўлса, уни топишингиз ва қайтариб олишингизга имкон қолдирмаслиги мумкин. Улар орасида шунақанги пихини ёрганлари бўладики, смартфонни қўлга киритиши билан хотирасидаги ҳамма нарсани, жумладан, ҳимоя дастурларини ҳам ўчириб ташлаб, уни илк созламалари ҳолатига қайтариб олади.
Ҳимоя дастурлари
Бундай иловалар жуда кўп, улар орасидан бирортасини танлаш эса ўз ихтиёрингизда. Энг оммабопларидан эса биз қуйидагиларни кўриб чиқамиз: Apple компанияси маҳсулотлари учун Find My iPhone, Android-смартфонлар учун Cerberus/Androidlost ҳамда Windows Phone/10 mobile платформасидаги смартфонлар учун Find My Phone дастурлари.
Қани, кетдик…
«Олмафон»ни олдириб қўйсангиз…
iPhone қурилмаларида стандарт Find My iPhone дастури ишлаши учун дастлаб iCloud’да аккаунт яратишингиз шарт. Apple смартфони iCloud аккаунтига чамбарчас боғланади. Кейин эса, iPhone бошқа бировнинг қўлига тушиб қолган тақдирда ҳам, сизнинг электрон почтангиз ва паролингиз бўлмаса, уни ҳеч нима қила олишмайди.
Find My iPhone иловаси ёрдамида смартфонни жойлашув ўрнини аниқлаш – геолокация орқали (агар у ёқилган бўлса) кузатиш, ичидаги барча маълумотларни ўчириб юбориш ҳамда унинг экранига хабарлар чиқариш имконияти мавжуд. Шунингдек, смартфонга овоз сигналларини ҳам юборса бўлади.
 

Биз Twitterда