Тожикистон уламолар Кенгаши болаларга Янги йил совғаси бериш шариатга мос келиши ҳақида фатво берди

Article

Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатда расмий байрам ҳисобланган Янги йилда болаларга совға беришда ҳеч бир номақбул хусусият йўқлигигини эълон қилди, деб ёзади тожик матбуоти.

Уламолар Кенгаши сайтининг “Савол-жавоб” рукнига шундай савол келиб тушган: “болаларга Янги йилга атаб совға бериш Шариат қоидаларига зид эмасми?”

Бу саволга Кенгаш томонидан шундай қўйилган жавобда ота-оналар болаларига Янги йил совғалари беришларининг бир ёмонлиги йўқлиги билдирилган. “Янги йилни қутлаш бу – анъана холос, ҳеч қандай сиғиниш одати эмас” дейилади жавобда.

Шу билан бирга Уламолар Кенгаши болаларни совға билан хурсанд қилишга байрам бўлиши шарт эмаслиги, ҳар доим ҳам уларни совғалар билан сийлаб туриш мумкинлигини эслатиб ўтади.


Биз Twitterда