Чортоқ туман МИБ ходимларига байрам туҳфаси

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг қутлуғ 26 йиллиги байрами Мажбурий ижро бюроси Чортоқ тумани бўлими ходимлари учун қўшалоқ келди. Боиси, айём арафасида тўлиқ реконструкция қилинган замонавий бино фойдаланишга топширилди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
 
 
Маълумки, ўтган йили Президентимиз ташаббуси билан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилган эди. Мутлақо янги тизим бўлган Бюро органлари мамлакатимизда энергия ресурслари учун тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Айнан соҳани моддий-техник таъминотини янада такомиллаштириш, фаолият олиб бораётган ходимларга қулай меҳнат шароит яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Чортоқ тумани бўлими учун замонавий бинони фойдаланишга топширилгани бунинг яққол далилидир.
Бу ерда 1,5 миллиард сўмдан ортиқ реконструкция ишлари олиб борилиб, ҳар бир хизмат хоналари замонавий техника ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.
 
 
– Бундан ташқари давлат инспекторлари учун ўқув машғулот хонаси ҳам ташкил этилди, – дейди  Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими бошлиғи Собитхон Жалилов.
Асосийси, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани бюро органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Биз Twitterда