"Тахт"ни бўшатишга тайёрман! Лекин, "Кимга?" деган ҳақли савол туғилади

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов ўз лавозимини 2018 йилдаёқ тарк этишга тайёр.  Аммо бунинг учун у шахматни ривожлантириш дастури ва улкан молиявий имкониятга эга номзод керак бўлади. Ўз ишини муносиб давомчиси пайдо бўлгандагина у кетишини маълум қилди. Бу эса халивери Илюмжиновни ФИДЕ раҳбарлигидан кетмаслигини билдириб турибди. Бир томондан шундай бўлгани ҳам яхши. Чунки, қалмиқистонлик миллиардер каби шахмат фидоийси дунёда топилмаса керак.
 
 
Ўттан ҳафтада унин кетиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бу маълумот эса ўз тасдиғини топмади.
"Мен бу ўринга ёпишиб олган эмасман. Муносиб номзод чиқса ўрнимни бераман. Лекин пул ишлашни, ташкилотни “шилиш”ни истовчилар даъвогар сифатида майдонга чиқаётгани мени хафа қилади", - дейди Илюмжинов.
Ушбу лавозим учун анчадан бери жаноб Кирсан билан собиқ чемпион Гарри Каспаров кураш олиб бормоқда. Аввалроқ, Илюмжинов  FIDE ижрочи директори Найджел Фримэн ва  ташкилот президенти, яъни ўзининг ўринбосари Георгос Макропулослар FIDEда тўнтаришни амалга оширишга ҳаракат қилишгани ҳақида айтганди.
У уларни бир сўз билан яхшиликни билмаган мансабпарастлар деб атайди ва унда бунинг учун тўла асос бор.
"Қизиқ воқеани сизларга айтиб бераман, 1994 йилга олдимга Каспаров ва Макропулослар келишди. Ўшанда Макропулос Греция шахмат федерация президенти эди. Улар мендан Шахмат  олимпиадасини ўтказиш учун пул сўрашди. Чунки ўзларида маблағ йўқ эди. Бор пул эса совуриб бўлишганди. Шахмат обрўсини ўйладим, олимпиадани бекор қилиш шармандаликдан ўзга нарса бўлмас эди. Кейин конгрессни  ўтказиш учун уларга 100 минг доллар бердим. Қалмиқистондаги бир фирмага топшириқ бериб, мусобақани ўтказиш учун  $1 миллион пул ўтказдирдим. Бу ҳам майли, кейинчалик Макропулосни Грециядаги сайловолди кампанияси учун дўстим  Иван Саввидидан ҳомийлик қилишни илтимос қилди. Уларни яна қўллаб-қувватладим", -  дея хотираларни эсга олади Илюмжинов.
Хуллас Илюмжинов бор шахмат ривож топиб турибди. Унинг ўрнини эгалламоқчи бўлганлар марҳамат, келинг! Дастур ва пулни кўрсатинг “тахт” сизники!
Сарвар ХОН.

Биз Twitterда