Сантуш – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи

Article

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) португалиялик Фернанду Сантушни   2016 йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи дея эътироф этди. 

Энг яхши мураббийни аниқлаш учун ўтказилган сўровда жаҳоннинг 56 давлатдан мутахассислар  иштирок этишди.

Биринчи ўринни рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирган  Фернанду Сантуш (199 балл) эгаллади. Шуни таъкидлаш жоизки, Португалия терма жамоасини айнан шу  62 ёшли мураббий Евро-2016 ғолиблигига олиб келганди.

Иккинчи ўрин Исландия термаси собиқ устози, швед мутахассиси  Ларс  Лагербекка (71 балл) насиб этди. Унинг раҳбарлигида  Исландия термаси шов-шув кўтарган ҳолда Европа чемпионати 1/4 финалига чиқди. Бу билан улар бутун дунё ишқибозлари ёқимтойига айланишди. Кучли учликни Бундестим мураббийи Йоахим Лев  62 балл билан якунлаб берди.

 

Терма жамоаларнинг энг яхши мураббийлари ўнлиги:

1. Фернанду Сантуш (Португалия) – 199

2. Ларс Лагербек (Исландия) – 71

3. Йоахим Лев (Германия) – 62

4. Крис Коулмэн (Уэльс) – 61

5. Дидье Дешам (Франция) – 52

6. Антонио Конте (Италия) – 17

7. Анте Чачич (Хорватия) – 8

8. Тите (Бразилия), Марк Вильмотс (Бельгия) – 3

10. Бернд Шторк (Венгрия), Адам Навалка (Польша), Эндж Постекоглу (Австралия) – 1.


Биз Twitterда