Покистонлик Аҳмад Хон кўзини косасидан чиқариш ҳадисини олди (+видео)

Article
Бундан ҳамма ҳайратга тушмоқда. Чунки бу болакай кўзларини нақ ўн миллиметрга косасидан чиқара олади. 14 ёшли Аҳмад Хон бу қобилияти билан интернет оламида катта машҳурликка эришди. Ғайриоддий истеъдоди туфайли у дастлаб, Покистонда кейинчалик эса бутун дунёда ном қозонди, деб ёзади Mirror.
Болакай Лаҳордаги мактаблардан бирида таҳсил олади. Ўзида бундай қобилият борлигини у ўтган йили сезиб қолди. “Қовоғимга тегиб кетган эдим. Бехос кўзим косасидан чиқиб кетиб қолди. Кўзларимни жароҳатладим деб ўйлагандим ўшанда. Кейин бунинг зиён келтирмаслигини тушуниб етдим” – дея эслайди у.
Аҳмад Хон Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиш учун интилмоқда. Бунинг учун эса кўзларини косидан 12 миллиметрдан кўпроққа чиқариши керак. Ҳозирча эса икки миллиметр камлик қилмоқда. 
Шифокорлар унинг кўз мушаклари фаолиятини назорат қилувчи аъзолар билан муаммоси борлигини таъкидлашмоқда. Айнан шу боис у ғайриоддий қобилият эгаси бўлган, деб ҳисоблашади тиббиётчилар.
 


Биз Twitterда