Пиру бадавлатлар: Уч ўғли ва набираларини ҳарбий қилган поплик 104 ёшли Ҳайринисо момо!

Улуғ ёшдаги фахрийлардан бири поплик - 104 ёшга кирган Ҳайринисо момо Юлдашевадир.  Саккиз нафар фарзанд, ўттиз набира, олтмиш нафар чевара, ўн етти нафар эваранинг момосидир.
Ҳайринисо момонинг 72 ёшли ўғли Одилжон ички ишлар фахрийси, катта лейтенант. Набираси Шавкатжон Турсунов ички ишлар фахрийси, майор, 50 ёшда. Ҳозирда туман ИИБда ишлаб турган набираси Умиджон Дўлтаев - катта лейтенант. Набираси Наргизахон Юлдашева - туман Давлат солиқ    инспекцияси юристи.
Ўғиллари Одилжон Ходжиматов, қизлари  Ўктамхон, Нафисахон,  Насибахон нафақада, қизи Кароматхон - МФЙ раиси, Муяссархон ҳисобчи, Муҳайёхон тарбиячи.  Ўттиз набира оилали, турли соҳаларда хизмат қилишади.
 
 
Суратда: момонинг ички ишлар органлари соҳасида ишлаган, нафақага чиққан ва ҳозирда ишлаб турган ўғли ва набираларидан бир гуруҳи бахтли кунларга шукрона учун катта авлод вакилларига эҳтиром кўрсатишмоқда.
Турғунбек Маҳкамзода олган сурат.

Биз Twitterда