Озарбайжон чегарасига армани ҳужуми: Ереван тинчликни нега бузмоқда?

Article

Озарбайжон армияси давлат чегарасидан ўтишга уринган арман разведгуруҳи пистирмага дуч келди ва катта йўқотишлар билан чекинди. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Чоршанба куни эрталаб Арманистон қуролли кучларининг разведкачилари чегарадан ўтишга ҳаракат қилганлар. Тўқнашув чоғида гуруҳнинг асосий қисми йўқ қилинган, натижада арманлар чекинишган.

Жанглар натижасида Озарбайжон қуролли кучлари бир аскари йўқолган. Унинг қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги пайтларда чегарадаги тинч вазият Арманистон томонини қониқтирмаётган кўринади чоғи, улар мунтазам равишда шундай провокациялар уюштиришга уринаётирлар.

Озарбайжон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, арманлар катта йўқотишларга учрасалар ҳам бундай ишларини давом эттирмоқдалар.

Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арцрун Ованнисян эса Facebook саҳифасида мамлакат қуролли кучлари “Озарбайжон аскарларининг ҳукумкор ҳаракатларини бартараф этиб, уларни орқага суриб ташлашгани” ҳақида ёзади. Унинг сўзларига кўра, “тўқнашувлар чоғида икки оддий аскар ва бир лейтенант ҳалок бўлган.”

Икки қўшни давлат ўртасидаги можаролар 1988 йилда Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудига даъвогарлик қилишидан бошланган. Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги еттита туман, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизи Араманистон қуролли кучларининг оккупацияси остида қолмоқда.

 1994 йилнинг майида томонлар ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришганлар. ЕҲХТнинг Минск гуруҳи эгидаси остида ва Россия, Франция ва АҚШ ҳамраислигида тинчлик музокаралар ҳамон олиб борилаётган бўлсада натижадан дарак йўқ.

БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тўрт марта ушбу ҳудудни оккупациядан озод этиш борасида қарор чиқарилган бўлсада, Арманистон томони унга амал қилишдан бош тортиб келмоқда. 


Биз Twitterда