Наманган давлат университети ректори Улуғбек Иноятов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

“Халқ сўзи“ манбалари хабар беришича, Кетмоновнинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланди.

Маълумот учун, Ҳотамжон Кетмонов 2013 йилдан буён ХДПни Марказий кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди. Ҳотамжонов кетма-кет икки марта 2015 ва 2016 йилги президентлик сайловларида ХДП партиясидан номзод сифатида қатнашганди.

Улуғбек Иноятов эса 2018 йил июнда Халқ таълими вазири лавозимидан бўшатилиб, Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланганди, деб хабар беради "ЎзА".

 


Биз Twitterда