Наманганда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни қамрови кенгаймоқда

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни Поп туманида ҳам самарали ташкил этилди. Туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, таълим, тиббиёт, коммунал хизматлар ва корхона-ташкилот вакилларидан иборат 523 нафар ходим мазкур тадбирга жалб этилди.
Поп шаҳри, Хўжаобод, Ғурумсарой, Найман, Чодак ҳудудларида 4875 нафар фуқаро билан суҳбатлар ўтказилди. Ўқув муассасаларидаги ўқувчилар давомати, низоли оилаларни яраштириш, алимент, қарз олди-берди масалаларини ҳал этиш, коммунал тўловлардаги қарздорликларга барҳам бериш, ноқонуний савдо билан шуғулланишни бартараф этиш масалаларида амалий ишлар олиб борилди.
 Давомат тадбирларида 53 та мактаб ва 9 та касб-ҳунар коллежларидаги 574 та синф ва 164 та гуруҳлардаги ўқувчиларнинг дарслардаги қатнашуви текширилди. Унинг натижаларига кўра, 343 нафар ўқувчи сабабсиз, 228 нафари эса сабабли дарс машғулотларига қатнашмаётганликлари аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилди.
Гуруҳ аъзолари хонадонларда ҳам бўлишиб, фуқароларнинг турмуш тарзини ўрганиш баробарида жиноят содир этишга мойил шахслар, нотинч оилалар, вояга етмаганлар, якка-ёлғиз кексалар, муқаддам судланган ва профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказдилар. Шунингдек, аҳоли билан паспорт тизимига риоя этиш, коммунал хизматлардан фойдаланиш ва уларнинг тўловини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
* * *
Чуст туманида бўлиб ўтган тадбирда 732 нафар жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Чуст шаҳри, Олмос ва Варзик ҳудудларига бириктирилган гуруҳлар томонидан 72 та мактаб, 10 та касб-ҳунар коллежи, 1 та академик лицейда давомат тадбири ўтказилиб, мазкур ўқув муассасаларида 267 нафар ўқувчи дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётганлиги аниқланди. Ўқишга мунтазам келмаётган 61 нафар коллеж ўқувчиларининг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг 11 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича чора кўриш юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига ҳужжатлар тақдим этилди.
Тадбир давомида 1085 та хонадон текширилиб, 39 нафар шахс паспорт-виза қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Шунингдек, 3 нафар доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузган, 1 нафар ижарада ноқонуний яшашга шароит яратиб бераётган шахсларга нисбатан ҳам қонуний асосда чора кўрилди. Текшириш давомида 473 нафар фуқаролар билан суҳбатлашилди.
Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 35 та тадбир ўтказилиб, «Сайёр қабул»лар ташкил этилди. Уларда фуқаролардан тушган 19 та мурожаат муҳокама этилиб, 11 таси ўрнида ҳал этилди.
Шоҳида ДАМИНОВА

Биз Twitterда