Мирзиёевнинг бугун имзолаган фармони тадбиркорликни янада ривожлантириб, ишлаб чиқариш самарадорлиги оширади!

Article
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.
Фармонга кўра, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасига айлантирилди.
Фармонда таъкидланишича, янги қўмитанинг энг муҳим вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишдир.

Биз Twitterда