Месут Ўзил “Арсенал”ни Жулиан Дракслерни сотиб олишга ундамоқда

Article

Лондоннинг “Арсенал” клуби плеймейкери Месут Ўзил ўз жамоаси раҳбариятига “Вольфсбург” юлдузи  Жулиан Дракслерни сотиб олишни сўрамоқда, деб хабар қилди tribalfootball.com сайти.  Дракслер январь ойида Бундеслигани тарк этиши аниқ бўлиб қолди.

The Sun нашрининг мулоҳазаларига кўра, Ўзилнинг раҳбариятга бундай мурожаат билан чиқаётгани унинг ўзи ҳам шартномасини янгилаш бўйича аниқ келишувга эришиб бўлганини ифодалайди.

Лекин, “тўпчилар”га Дракслерни қўлга киритиш осон бўлмайди. Трансфер баҳоси 30 миллион еврога тенг бўлган бу футболчини ўз сафларига қўшиб олиш учун “ПСЖ” ва “Ювентус” ҳам ҳаракатда.


Биз Twitterда