Марказий Осиё давлатларига сафар Путиннинг Олма-Отадаги норасмий учрашуви билан бошланди

Article

Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиё давлатларига турнесини Қозоғистондан бошлади. Якшанба куни Олма-Отага келган Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан норасмий тарзда суҳбатлашди. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди. Давлат раҳбарлари дам олиш кунини Олма-Ота яқинида жойлашган тоғ курортида чанғи учган ҳолда ўтказдилар. Бугун айнан эски пойтахтда Путин ва Назарбоевнинг расмий учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг Путин Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф уюштиради.


Биз Twitterда