Foto: http://www.atavatan-turkmenistan.com
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Астана саммитида Туркманистон Парламент раиси Акжа Нурбердиева иштирок этади
Қозоғистон пойтахти Астанада 15-16 март кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қатнашмаслиги маълум бўлди. Atavatan-Turkmenistan нашрининг хабар беришича, Туркманистонни тамсилан Парламент раиси Акжа Нурбердиева саммитда иштирок этади.
Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг ўзаро учрашувларни мунтазам ташкил қилиш ташаббусини илгари сурганди.