Криштиану Роналду клублар ўртасида жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Article

Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз юлдузи Криштиану Роналдунинг киритган 3 та тўпи эвазига Япониянинг "Касима Антлерс" клубини финалда 4:2 ҳисобида енгиб, клублар ўртасида жаҳон чемпиони мақомини қўлга киритди дейилади РИА Новости ФИФА расмий сайтининг маълумотига таяниб берган хабарида.

Йокогамада бўлиб ўтган финалда 60-дақиқада пенальтидан илк тўпини киритган Роналду, қўшимча таймларнинг 98- ва 104-дақиқаларида ҳам таблога ўз исмини ёзишга муваффақ бўлди. 


Биз Twitterда