Хитой сохта брендлар - "Абибас" ва "Панасканик"лар билан курашни бошлади

Article
Хитойда хорижий брендларга ўхшаш, уларнинг андозасида яратилган савдо маркалари билан кураш бошланди. Бу ҳақда Vesti.ru хабар бермоқда.
Энди бундан буён Чин ўлкасида машҳур шахслар номи билан аталувчи савдо брендлари рўйхатдан ўтказилмайди. Истеъмолчиларни чалғитувчи, уларнинг ўзига айнан номи орқали тортувчи номлардан фойдаланганлар жавобгарликка тортилади. Мамлакат олий суди томонидан махсус қарор чиқарилди. Бунга афсонавий баскетболчи Майкл Жордан ва унинг номидаги бренд билан боғлиқ можаро сабаб бўлди.
Хитойнинг "Цяодань" фирмасига қарши Майкл Жордан даъво аризасини киритганди. Чунки Хитойда ушбу баскетболчини айнан шу номда аташади. Бу ном орқали фирма миллионлаб фойда кўрган. Яна шуниси қизиқки, унинг ишлаб чиқарган спорт формалари ўта қимматлиги билан ажралиб туради. Жорданнинг номи харидорларни ўзига жалб этиб, фирмага катта фойда келтираётганди. Бунга қадар Майкл Жордан тўрт бор судлашиб, унинг барчасида мағлуб бўлганди. Бу сафар унинг талаби қондирилди. Бундан ташқари у бошқа жаҳон брендларига ҳам катта ёрдам берди.
Машҳур юлдузлар, спортчи ва сиёсатчилар ҳамда актёрлар номи билан аталган брендлар 1 мартдан эътиборан таъқиқ остига олинади. Тадбиркорлар энди ўз истеъмолчиларини алдай олишмайди.
Шу билан бирга, ҳали ҳам Хитойда Adidos ва Abibas либослари, Hike ва Fuma оёқ кийимларини сотиб олса бўлади. Бундан ташқари мамлакатнинг барча универмагларида Christien Deny маркаси остида бутиклар очилган. Бу эса машҳур француз модалар уйи номини эслатади.
Энди бундай сохтакорликлар учун жиддий кураш бошланди. Хитой ўз брендларини машҳур қилиш йўлида изланишда давом этади

Биз Twitterда