Эрон Хамадонни русларга беришга тайёр

Article

Эрон ўзининг Суриядаги ҳаракатларини АҚШ бошчилигидаги коалиция билан мувофиқлаштирмайди. Чунки коалициянинг асл мақсади террорчиларни йўқ қилиш эмас, дея таъкидлади Эрон мудофаа вазири генерал Хусайн Дехган RTга берган эксклюзив интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, “америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари жангарилар билан курашни фаоллаштириш ниятида эмаслар. Чунки аслида уларнинг ўзлари террорчиларни яратишган ва қўллашда давом этадилар. Халаб операцияси экстремистларни ҳолда тойдирди. Энди улар Пальмирани эгаллаш каби чалғитувчи манёврларни ташкиллаштириб, куч тўплашга ҳаракат қилишади”.

“Агар эҳтиёж туғилса, биз дарҳол Хамадон базасини Россия ихтиёрига берамиз. Ҳарбий коинот кучлари ушбу авиабазадан фойдаланиб, парвозларини амалга оширишлари мумкин” – дейди Дехган.

Дехган шуни қўшимча қилдики, Эрон Россия билан Хамадон базасидан исталган пайтда фойдаланиш учун ҳеч қандай келишув имзоламаган. Лекин Эрон бу борада ёрдам кўрсатишга тайёр.


Биз Twitterда