Ди Марияни Хитойда 21 миллион маош кутмоқда

Article

Ўтаётган мавсумда ўйини унчалик қовушмаётган Анхель Ди Мария янги йилдан сўнг Хитойга кўчиб ўтиши мумкин. Сўнгги пайтларда аргентиналик футболчи Унаи Эмери раҳбарлигида  “ПСЖ”даги фаолиятидан кўнгли тўлмаётганини таъкидлаётганди. Ўз навбатида испаниялик мутахассис ҳам агар Анхель ўйин савиясини кўтармаса асосий таркибдаги ўрнидан ажраб қолишини маълум қилди.

Ди Мария учун бу кўнгилсизлик ягона эмас. Франция прокуратураси ҳам уни солиқ тўлашдан бош тортганлида гумон қилмоқда.

L`Equipe нашри мсаълумотларига кўра футболчининг агенти Мендеш хавбекнинг Хитойга трансфери борасида бир неча музокараларни ўтказган.

Хозирга қадар Хитой жамоалари битта мегасавдони амалга оширдилар. Қишки трансфер ойнаси очилиши билан “Челси” ярим ҳимоячиси Оскар “Шанхай СИПГ” клуби сафига йўл олади. Унинг учун осиёликлар 60 млн. фунт тўлашди. Бразилиялик футболчи эса ҳафтасига 400 минг фунт маош олади. Ди Мария учун ҳам худди шунча миқдорда маош таклиф этилаётгани тўғрисида маълумотлар йўқ эмас. Агар ҳали суммаси ошкор этилмаган трансфер амалга ошса, Ди Мария йилига 21 миллион фунт пул ишлаб топади. Бу эса Францияда ишлаб топаётган маблағидан анча кўпдир.

Шуни таъкидлаш ўринлики, ҳозирга қадар Анхель учун клублар 179 млн. евро сарфлашган. У умумий трансферларининг йиғиндисини ҳисобга олганда жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. “Бенфика” унинг биринчи клуби “Росарио Сентраль”га 8 млн. тўлаган. “Реал” уни португаллардан 33 млн.га, кейин “МЮ”  Анхелни 75 млн. еврога харид қилиб, бир йилдан сўнг “ПСЖ”га 63 миллионга пуллаганди.

Ушбу мавсумда Ди Мария “ПСЖ” сафида 21 ўйинда иштирок этди. 3 гол ва 7 та голли тўп узатишга муаллифлик қилди. 


Биз Twitterда