Баҳромжон Аълоев Ўзбекистон Республикасининг Кувайт давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур дипломат ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида маслаҳатчи - муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган.