Астана яшилликка бурканади

Article
Куни кеча Астана шаҳарсозлик кенгаши пойтахтда янги боғ ва хиёбонлар қуриш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайти хабар берди.
Ҳоким Асет Исекешев раислигида ўтган йиғилишда, сквер ва боғлар яратиш билан бирга, кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, яхши ёритиш масалалари муҳокама этилди. Кенгаш аъзолари шаҳарда йирик яшил ҳудудлар барпо этиш таклифини беришди. Шаҳарда бир неча хиёбонлар барпо этиб, пойтахтни кўпмарказли мегаполисга айлантиришга келишиб олинди. Режага кўра Астананинг турли туманларида 17 та боғ ва хиёбон қуриш кўзда тутилган. Баъзиларини лойиҳалаштириш ишлари якунланди. 

Биз Twitterда