Financial Times 2017 йилда туристлар учун Ўзбекистонни тавсия қилди

Article

Дунё бизнес-медиа устунларидан бири ҳисобланган, жаҳоннинг 24 мамлакатида чоп этиладиган Financial Times газетаси туризм соҳасидаги энг йирик компаниялар иштирокида 2017 йилда туристлар учун энг мақбул йўналишларнинг рўйхатини тузди ва бу рўйхатда Ўзбекистон иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Wild Frontiers туризм компанияси вакили Жонни Билбининг “бугун беби-бумер даврида туғилган (50-70 ёшлардаги) мижозларимиз ўзлари учун ҳаётда бир марта кўриш насиб қилса хурсанд бўлинадиган саёҳат манзилларини  танлашмоқда ва Ипак йўли давлатларидан бу борада мақбулроғи йўқ” деган фикрини келтиради материалда Financial Times.

Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларнинг ўзига хослигини ёритиш билан бирга, мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қарорига асосан 15 давлат учун визаларнинг бекор қилингани ҳамда 12 давлат учун маълум ёшдаги фуқаролар учун виза имтиёзи берилгани ўзбек туризмининг ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланади.