Исроил матбуоти: Ўзбекистонда чегаралар беркитилди, алкогол таъқиқланди (???) Бу хабар учун кечирим сўратиш кимнинг вазифаси???

 
Исроилнинг cursorinfo ахборот агентлиги ўз саҳифасида янги хабар тарқатибди: Ўзбекистон чегараларни беркитди, октябргача алкогол сотуви таъқиқланди. Юқоридаги расмни бу хабар учун танлашибди..
Нимаймиш, Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, кейинги ойда Ўзбекистонда Осиё ўйинлари бўлиб ўтармиш, ва бу сабабдан мамлакатда спиртли ичимликлар таъқиқланганмиш. Бу қарор 17 августда қабул қилинибди. Олдинроқ тадбир даврида чекиш ҳам таъқиқланган эмиш. Пайшанба куни ҳукумат қуруқликдаги чегараларни беркитиш тўғрисида қарор ҳам қабул қилганмиш. Ўзбекистонда Осиё ўйинлари 17-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтармиш...
Албатта, тушуниб турибмиз, бу ерда таҳририятда ишлайдиган қандайдир ақли заиф бир нотавон муҳаррирнинг хатоси кўриниб турибди. Чунки 17-27 сентябрда ёпиқ иншоотларда Осиё ўйинлари (Осиё ўйинлари эмас) Ўзбекистонда эмас, балки Туркманистонда бўлиб ўтишини қаердан билсин бу аҳмоқ! Қолаверса, географик билимлари шу қадар “кучли” эканки, бу икки мамлакатни чалкаштириб хабар қўйяпти...
Лекин гап бу бетаъсирнинг ёзганида эмас, балки унга бундай бетаъсирлиги учун кечирим сўратишда. Ҳар ким Ўзбекистон ҳақида истаганича ёзиб, буни тарқатаверса ва бунга керакли муносабат билдирилмаса, электрон матбуот муттасил ривожланаётган даврда ҳолат қаерга келишини тасаввур қилиш қийин... Чунки биз учун кулгили туюлган бу хабарни қанча минг одам айнан қабул қилиши муқаррар... Материал остидаги шарҳларни ўқисангиз бунга амин бўламиз.
Яқинда Президентнинг Фармони билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги хуруж ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чораларни амалга оширишда иштирок этиш вазифаси юкланди. Бу масалада Агентлик муносабатини кутамиз..
Дилмурод Жумабоев
 
 
 
Узбекистан закрыл границы и до октября запретил продажу алкоголя

Узбекистан ввел «сухой закон» в связи с Азиатскими играми.

По сообщению AFP, в следующем месяце в Узбекистане пройдут Азиатские игры, и в связи с этим в стране введен «сухой закон», чтобы избежать эксцессов. С 17 августа правоохранительные органы ввели в стране «особый режим», и запрет на продажу алкоголя призван обеспечить мир и общественный порядок в стране. Запрет на курение во время мероприятия был принят ранее. В четверг правительство объявило о необычном шаге — закрытии наземных границ перед играми.

Азиатские игры в Узбекистане пройдут с 17 по 27 сентября. Азиатские игры, называемые также Азиада, — спортивное состязание, проводимое с 1951 года каждые четыре года среди атлетов из всех стран Азии. Игры проводятся под эгидой Олимпийского совета Азии под надзором Международного олимпийского комитета.


Биз Twitterда