Рамзан Қодиров чечен баггисини синовдан ўтказди, натижа эса ҳайратли...

Чеченистонда ўтган ҳафтада уч ўринли «Чаборз М-3» номли ҳарбий баггини ишлаб чиқариш жараёнига тантанали равишда старт берилди.
Шанба куни «Чеченавто» заводи лойиҳачилари томонидан тайёрланган тўртта янги вездеход Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга намойиш этилди. Бу ҳақда Газета хабар бермоқда
Автомобиллар «Чаборз» М-3 номини олди. Буни чечен тилида таржима қилган «айиқ» ва «бўри» маъносини беради.
Янги машиналар бутловчи қисмларининг 95% маҳаллий маҳсулотларга тўғри келади. Қодировнинг сўзларига кўра, бу машиналарга Гудермесдаги Халқаро махсус хизмат тайёрлов маркази ва Мудофа вазирлигида қатта қизиқиш билдирилган. Қодиров баггиларни ўзи синовдан ўтказди ва натижалардан ҳайратланди.
Чеченистон раҳбари маъмурияти матбуот хизмати маълумотларига кўра, багги — бу шахсий таркиб ва юкларни исталган йўлларда ташувчи универсал енгил автомобилдир. Унинг ёрдамида ҳарбий бўлинмалар террорчиларчиларнинг ўрмон ва тоғлардаги нуқталарида тезкорлик билан пайдо бўлиб, кутилмаганда зарба бериш имкониятига эга бўлади. Ишни бажариб бўлгач ўша заҳотиёқ чекинишга эришилади.

Биз Twitterда