Олдида чексангсиз, йўталадиган ақлли билборд ўрнатилди

Article
Стокгольмда олдидан ўтиб кетаётган одам сигарет чекаётган бўлса, йўталадиган ақлли билборд ўрнатилди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда. Бундай ноодатий реклама учун Швеция дорихоналари тармоғи маблағ сарфлаган. Бу орқали чекишнинг зарарли оқибатини тушунтириш мақсад қилинган.
Шаҳардаги метро станцияларидан бирининг олдига ўрнатилган реклама тахтаси бир қарашда оддий билбордга ўхшайди. Модель қиёфасидаги эркак сизга қараб туради. Олдидан сигарет билан ўтсангиз, сурат ҳаракатга келиб, ундаги эркак қаттиқ овозда йўталади. Рекламанинг охирида чекишни ташлашга ёрдам берувчи бир неча воситалар тавсия этилади.
Ушбу лойиҳа Akestam Holst агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тутун сезиш мосламаси билборддаги эркакни ҳаракат келтиради ва автоматик йўтал овози жаранглайди.
Бу реклама кампаниясига одамларнинг муносабатини ўрганишни мақсад қилинган эди. У кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди. Эндиликда уни оммавий равишда жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
 


Биз Twitterда