Москва "ақлли"лик борасида барчадан ўзмоқда

Москва сўнгги ўн йил ичида тараққиётда жиддий сакрашни амалга оширдики бунинг натижасида  аҳолиси ўз ҳаётини смартфортлар орқали бошқарадиган ўта замонавий мегаполисга айланди.  Бу французларнинг Le Monde нашри эътирофи.
 
 
Бунга бир неча йил бурун шаҳар мэри Сергей Собянин томонидан ишга туширилган “Ақлли шаҳар” дастури туфайли эришилди. Бугун Москва – жамоат транспортида ҳаракат учун тўловни телефон, ақлли соат ёки махсус узук орқали амалга оширса бўладиган шаҳардир.
Шунингдек, Le Monde эътиборидан москваликлар ҳаётини енгиллаштириш учун мўлжалланган онлайн-сервисларнинг мўллиги ҳам чет қолмади. Бундай иловалар сирасига Mos.ru ва Gosuslugi.ru ни қўшиш мумкин. Шаҳарликлар булар орқали маъмурий ҳужжатлар сўровини, коммунал хизматлар, автоқўналға, жарималар учун тўловларни амалга оширишлари, шифокор қабулига ёзилишлари мумкин.
Давлат хизматларининг фаол модернизацияси рамзи сифатида "кўпфункционал марказлар"ни кўрсатиш мумкин. Бу ерда аҳоли бир неча ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкин.
2018 йилда Москва электрон хизмат кўрсатиш индекси бўйича БМТ рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Жорий йилда Москва шаҳри ахборот технологиялари департаменти бизнес-жамоатчилик ва шаҳарликлар билан ҳамкорликда "Ақлли шаҳар — 2030" - Москванинг рақамли стратегиясини ишлаб чиқдилар. Стратегия олти асосий йўналишларга асосланган: ижтимоий ва инсоний капитал тараққиёти, рақамли мобиллик, ақлли иқтисодиёт, қулай шаҳар муҳити ва рақамли ҳукумат.

Биз Twitterда