Михаил Мишустин Россиянинг янги бош вазири бўлди

Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига  Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазири лавозимига тақдим этди.  Ҳозиргина Россия Думасидан олган хабаримизга кўра Михаил Мишустин Россиянинг янги бош вазири этиб тайинланди.
Бугун, 15 январь куни Владимир Путин Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарганди.
 
 
Мишустин Федерал солиқ хизматига 2010 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Михаил Мишустин 1966 йилда Москва шаҳрида туғилган. 1989 йилда Москва станок инструмент институтини тамомлаб, системотехник-муҳандис мутахассилигини эгаллаган. 1992 йилда ушбу олийгоҳ аспирантурасини битирган.  
 
 

Биз Twitterда