MagazineN журнали олти ёшда!

 
Осиё Журналистлари Ассоциациясининг ойлик сиёсий-ижтимоий журнали - MagazineN журналининг чиқа бошлаганига олти йил тўлди.
2018 йил декабрида Осиё Журналистлари Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 2018 йилда сиёсат соҳасида “Осиёда йил одами” деб топганди.
MagazineN журналининг 2019 йил январь сони Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришларга бағишлаб чоп этилганди.
“Осиёга илҳом бериш, инсонларни қўллаб-қувватлаш, ислоҳотларга йўл бошлаш” шиори билан фаолият олиб борадиган бу нашр, 2013 йил июль ойида биринчи марта ўқувчилар қўлига етиб борганди. Бугунчача 69 та сони нашрдан чиқди. Осиё қитъасида масалаларга Осиё нуқтаи назарини ёритиб келаётган MagazineN журнали, Шимоли-шарқий Осиё, Марказий Осиё ҳамда Яқин шарқдаги бўлаётган воқеъликларни кенг қамров билан ёритиб келади.
 
 
Журнал саҳифаларида қитъанинг деярли барча мамлакатларидан таниқли халқаро журналистлар, ҳамда таҳлилчи-экспертлар ўз атрофида бирлаштирган Осиё Журналистлари Ассоциациясининг аъзоларининг ўз мамлакатларига оид турли мавзудаги мақолалари бериб борилади.
Журнал билан бирга фаолият юритаётган AsiaN онлайн нашри, инглиз, корейс, араб ва хитой тилларида Осиёнинг барча минтақалари янгиликларини бериб боради. Журналнинг сўнгги сонида Муғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга билан махсус интервью чоп этилди.
Осиё Журналистлари Ассоциацияси ҳамда MagazineN журнали асосчиси, Корея Журналистлар Уюшмасининг аввалги раҳбари Ли Санг Ки ҳамда нашрларни чоп этишда бевосита фаолият олиб бораётган баҳрайнлик журналист Ҳабиб билан биргаликда, Жанубий ва Шимолий Корея ва туркиялик 20-30 ёшли ёш ижодкорлар иш олиб бормоқдалар.
Дилмурод Жумабоев,
Осиё Журналистлари Ассоциацияси Ижроий қўмитаси аъзоси

Биз Twitterда