Эрон 100 та Airbus сотиб олади

Article

Эрон 100 та реактив самолёт сотиб олиш юзасидан Airbus билан якуний келишувга эришди. Биринчи самолёт январь ойининг ўрталаридаёқ Эронга етказиб берилади, деб хабар берди  Reuters ахборот агентлиги.

Эрон Йўллар ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири муовини Ашгар Фахрие Кашаннинг айтишича, шартномага яқин кунларда имзо чекилади.

Airbus ўрта масофага учувчи A320 ва A321 ҳамда узоқ манзилга сафар қилувчи  A330 ва A350 етказиб бериши белгиланган.

Эрон янги самолётларни сотиб олиш билан “Эрон ҳаво йўллари”нинг (IranAir) нинг мавжуд флотини янгилаш ниятида. 


Биз Twitterда