Хитойдан Туркия ва Озарбайжон фуқароларини эвакуация қилиш операцияси бошланди

Кайсери вилоятидаги ҳарбий аэропортга Хитойнинг Ухань шаҳридан Туркия фуқароларини эвакуация қилувчи ҳарбий-юк самолёти қўнди.
 
 
Туркия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли A400M юк самолёти бу ерда махсус жиҳозланганидан сўнг тиббий бригадани олиб Хитойга йўл олади.
Чин юртидан туркияликлар билан бирга озарбайнликлар ҳам олиб келинади. Бу ҳақда президент Эрдоған алоҳида кўрсатма берган.
Ушбу эвакуация Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан режалаштирилган операция доирасида амалга оширилмоқда. Қутқарилганлар 14 кун мобайнида карантинда сақланадилар.

Биз Twitterда