Афғонистон президенти Толибон аъзоларини афв этиш дастурини имзолади

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 10 март куни Толибон маҳбусларни авф этиш дастурини имзолаб, тинчлик музокараларига тамал тошини қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий  Твиттер саҳифасида маълум қилди.
 
 
Унга асосан келгуси ҳафтадан Толибоннинг беш минг вакили озод этила бошланади. Биринчи босқичда 1500 нафар махбус озодликка чиқарилади. Толибон гуруҳи  ўз навбатида Афғонистон давлатининг минг нафар ҳарбийларини ўз қамоқхоналаридан чиқаради.
Дастурга мувофиқ озодликка чиққан Толибон аъзоларидан уруш - зўравонликни давом эттирмаслиги учун тилхат олиниши кўзда тутилган.

Биз Twitterда