230 фарзанднинг отаси Ал Хожи Абубакар 93 ёшда вафот этди

Article
Нигериянинг дунёга энг машҳур инсонларидан бири, 230 фарзанднинг отаси Ал Хожи Муҳаммад Абубакар Белло Масаба 93 ёшда вафот этди, деб хабар беради ТАСС.
Собиқ ўқитувчи бўлмиш Ал Хожи Муҳаммад ҳаёти давомида 130 та аёлга уйланган, улардан жами 230 нафар фарзанди бор. Қаҳрамон ота охирги пайтда уларнинг 97 таси билан яшаб келаётганди.
"Шунча хотинни идора қилишда, менга яратганнинг ўзи ёрдам беради"- деганди интервьюларидан бирида Ал Хожи Муҳаммад. 
У 1924 йилда Нигер штатининг Бида шаҳрида дунёга келган бўлиб, ҳаётини шу ерда ўтказган. Суперотанинг вафоти ҳақидаги хабарлар ўтган йил октябрида ҳам тарқалганди. Лекин кейинчалик у Англиянинг  Independent нашри мухбири билан суҳбатлашиб, бу хабарларни рад этганди. Энди бу сафар бу хабарни Daily Trust нашри эълон қилди. 

Биз Twitterда