Дунёнинг энг узун авиайўналиши бўйича парвозлар бошланди

Article
Қатар пойтахти Доҳа ва Янги Зеландиянинг Окленд шаҳарларини боғловчи дунёнинг энг узун авиайўналиши бўйича парвозлар бошланди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар бермоқда.
Qatar Airways авиакомпаниясига қарашли Boeing 777-200LR самолёти айнан шундай узоқ парвозларга мўлжалланган бўлиб, якшанба куни тонгда Доҳада ҳавога кўтарилди. Самолёт Дубай ва шимолий Уммондан учиб ўтиб, Ҳиндистон тарафга қараб йўл олди. Шри-Ланка ҳаво ҳудудларидан учиб ўтди ва Янги Зеландияга етиб борди. Парвоз 16 соату 20 дақиқа давом этиб, яқиндаги Окленд аэропортига қўнди.
Йўналишнинг узунлиги 14,5 минг километрни ташкил этади. Бу Дубай - Окленд парвозларини амалга оширувчи  Emirates авиакомпаниясининг йўналишидан 600 километрга узунроқдир. Ҳозиргача айнан шу йўналиш энг узун мақомга эга эди. Янги Зеландия ҳукумати янги авиайўналиш мамлакат иқтисодиётига йилига 198 миллион доллар даромад келтиришига умид қилмоқда.  

Биз Twitterда