Туркия Россия ва АҚШни Сурия бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирди

Туркия президентининг вакили Иброҳим Калин  Сурияда Туркия сарҳадлари яқинидаги курд гуруҳларининг чегарадан узоқлаштириш борасида мажбуриятларни бажариш бўйича Россия ва АҚШга чақириқ билан чиқди.
 
 
Бу борадаги ишлардан қониқмаётган турк томони ҳамкорларига ўз ваъдаларини эслатиб қўйди. Бундан аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу ҳам  ҳудди шундай баёнот билан чиққанди. Агар келишувга амал қилинмаса, Туркия Сурия шимолидаги ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилганди.

Биз Twitterда