Туркиядан Шавкат Мирзиёевга "Марказий Осиёда йилнинг давлат арбоби" мукофоти!

 
ИСТАНБУЛ / VodiyMedia / – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган “Туркиянинг ва дунёнинг қадрини оширганлар” ( "Türkiye'ye ve Dünyaya Değer Katanlar") танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида “Марказий Осиёда 2018 йилнинг давлат арбоби” деб топилди.
Туркиянинг халқаро молиявий-иқтисодий журнали Turcomoney томонидан ўтказилган танловда, катта жюри ҳайъати томонидан танлаб олинган, турли соҳаларда Туркиянинг, Туркий дунёнинг ва жаҳоннинг ривожи учун ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари тақдирландилар.
 
 
Туркия Тижорат вазири Рухсар Пекчан ва Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазири Зеҳра Зюмрют Селчук қўлидан мукофот олганлар орасидан Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим, дунёнинг йирик ҳаво йўллари ширкати Турк ҳаво йўллари компанияси, юртимизда яхши таниш бўлган тиббиёт олими, Жаҳон трансплантологлари жамияти президенти Меҳмет Хаберал, Hürriyet газетаси бош редактори Ваҳап Муняр ва бошқалар ўрин олишди.
 

Биз Twitterда