Тошкентда "C5+1" шаклидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
 
 
Учрашувда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этдилар.
 
 
Учрашувда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015 йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ва самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этишди.
Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Биз Twitterда