Президентнинг янги Қарори: Мактаблар ва тиббиёт муассасаларида ҳисобчи штати бекор қилинди

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг янги Қарори билан 2017 йил 1 сентябрдан мактаблар ва тиббиёт муассасаларида ҳисобчилик тузилмалари бекор қилинди деб хабар қилади СпутникУзбекистан сайти.
Уларнинг вазифаси туман ва шаҳарларнинг халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари қошида тузиладиган молиявий-бухгалтерлик хизматларига юкланади. Бу янги тузилмалар харажатлар сметалари тузиш, ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ҳамда тўлаш, хизмат ва товарларни сотиб олиш, ўзлари боғлиқ бўлган ташкилотларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисобини юритиш, келиб тушган маблағларнинг мониторингини юритиш билан шуғулланади.

Биз Twitterда