Мирзиёев Эрон президенти Руҳонийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга мазкур мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Давлатимиз раҳбари Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

Биз Twitterда