Гудбай, Памела Спратлен! АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ким бўлади?

Президент Барак Обама томонидан 2014 йил 28 июлда тайинланган ва Сенат томонидан 2014 йил 20 ноябрда тасдиқланган АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Памела Спратлен 2015 йил 19 январь душанба куни Тошкентга етиб келиб, иш бошлаганди. АҚШнинг янги сайланган Президенти Дональд Трамп Обама томонидан тайинланган барча элчиларни "истисносиз" равишда вазифасидан озод этиши натижасида Спратлен хоним ҳам, агар "истисносиз" қоидадан унга кўра "истисно" тадбиқ этилмаса,  Ўзбекистонни тарк этадиган кўринади. 
Трампнинг қарорига кўра, "барча Обама томонидан тайинланган элчилар 20 январгача ўз ўринларини бўшатишлари" шартлиги белгилаб қўйилган. 
Памела Спратлендан аввалги АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Жорж Крол Тошкентда уч ярим йил фаолият олиб борганди. Ўзбекистон халқи унинг ўзбек тилидаги Янги йил табригини ҳали ҳамон эслашади.

 


Биз Twitterда