Евда Абрамов: Баъзи вазирликлар депутатлар билан ҳам ҳисоблашишмайди

Article
«Биз сайловчиларимиздан тушган мурожаатларни тегишли давлат идоралари ва вазирликларга юборсакда, улардан айримларигина жавоб қилишади холос», дейди Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Евда Абрамов Бокуда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита йиғилишида.
Бу ҳаракатни депутат парламентга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолади: «Бундай ҳолатда фуқаролар Миллий Мажлисдан хафа бўлишади. Чунки, улар биздан жавоб кутадилар. Вазирлик ва идораларнинг  биз депутатлар билан ҳисоблашишмаслигини қаердан билсинлар», дея унинг сўзларини келтирмоқда Azeri.Today .
Шунингдек, депутат ўзининг баъзи ҳамкасбларини қуруқ сафсатабозликда айблади: «Биз ўзимизга танитиш учун фаолият олиб бормаймиз. Баъзи бир депутатлар ўзларини реклама қилишади. Айрим ҳамкасбларим самолётда қандай кофе ичишгани тўғрисида ҳам медиага хабар беришади. Бундай реклама нима учун керак

Депутат Таир Керимли
баъзи вазирлик ва идораларни депутатлик сўровларига нисбатан ҳурматсизлик қилишда айблади: «Шундай идоралар борки, раҳбарларини қўйинг, ҳатто уларнинг ёрдамчилари ҳам бизга жавоб беришмайди. Биз сайловчилар муаммоларини ким билан ечамиз унда


Биз Twitterда