Абдулла Арипов Дмитрий Медведов билан учрашади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 28 март куни Москвада рус ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Россия ҳукумати раҳбарлари икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилишади.
Бош вазирлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан боради.

Биз Twitterда